platina.uz

НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни рекорд даражада оширди

Россия билан қарама-қаршилик фонида кўплаб мамлакатлар мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигача оширган. 

Жаҳон
19 июнь, 11:14
НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни рекорд даражада оширди

Россиянинг Украинада бошлаган уруши ва можаронинг бошқа Европа давлатларига тарқалиш хавфи НАТО аъзоларини мудофаа харажатларини тез суръатда оширишга мажбур қилмоқда.

Альянснинг сўнгги маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа учун ажратишга рекорд даражадаги – 23 та давлат эришган.

Европа давлатлари ва Канаданинг биргаликдаги харажатлари бу йил 17,9 фоизга ошди. "Бу ўн йилликдаги энг катта ўсиш", деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг. 2023 йилда ўсиш 9,3% ни, 2015 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда. 1,6% дан 5,9% гача бўлган.

Биринчи марта мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигача оширган давлатлар орасида Германия, Нидерландия ва Туркия бор. Шунингдек, иттифоқ аъзоларининг (АҚШдан ташқари) ўртача харажатлари биринчи марта бу даражага етди. НАТО давлатлари бу мақсадни Владимир Путин 2014 йилда Украина ҳудудига қўшин киритиб, Қримни аннекция қилиб, Донбассда эса айирмачилик ҳаракати бошланганидан кейин қўйган эди. Илгари НАТОнинг умумий мудофаа харажатлари камайиб бораётган эди (АҚШдан ташқари).

Украинага кенг миқёсли босқиндан сўнг, иттифоқ янги аъзолар - Финляндия ва Швеция билан тўлдирилди, натижада уларнинг сони 32 тага этди.

Мудофаа харажатлари бўйича етакчи давлатлар орасида Россия ва Беларус билан чегарадош бўлиб, улар ҳужумга учраши ёки провокациялар қурбонига айланиши мумкин. Топ-5 қуйидагича кўриш олган:

Полша - ЯИМнинг 4,12%,
Эстония - 3,43%,
АҚШ - 3,38%,
Латвия - 3,15%
Греция - 3,08%.

Полша президенти Анжей Дуда март ойида Вашингтонга ташрифи чоғида барча иттифоқ мамлакатлари харажатларни ЯИМнинг 3 фоизигача оширишни таклиф қилди.

Россия 2024 йил учун мудофаа ва хавфсизлик учун 10,7 триллион рублдан ортиқ (ЯИМнинг тахминан 6 фоизи) миқдорида буджет ажратган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+