platina.uz

Расман: Жозе Моуриньо “Рома”дан истеъфога чиқарилди

У Европа конференциялар лигасида ғолиб чиқишни уддалади, холос. 

Спорт
16 январь, 15:45
Расман: Жозе Моуриньо “Рома”дан истеъфога чиқарилди

Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо клубдаги икки ярим йиллик бошқарувдан сўнг истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди.

Маълумот ўрнида, Жозе Моуриньо барча даврларнинг энг кўп мукофотланган футбол мураббийларидан биридир. У фаолиятини 2000-йилларнинг бошида Португалиянинг "Бенфика" жамоасида бошлаган.

60 ёшли португалиялик мураббий 2021 йилнинг май ойида A Серия жамоаси бош мураббий этиб тайинланган ва 2022 йилда Европа конференциялар лигасида ғолиб чиққан.

"Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"нинг собиқ бош мураббийи ўтган йили Италия клубини Европа Лигаси финалига олиб чиққан ва "Севиля"дан пеналтилар сериясида мағлуб бўлганди.

Aммо “Рома” жорий мавсум A Сериядаги сўнгги олтита ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди ва ҳозирча тўққизинчи ўринда кетмоқда.

Клубнинг америкалик эгалари Ден ва Райан Фридкинлар Моуриньонинг кетиш ҳақидаги баёнотидан сўнг унга миннатдорчилик билдиришган.

"Унинг "Рома"даги фаолияти ҳақида ажойиб хотираларни сақлаб қоламиз, аммо зудлик билан ўзгартириш қилишни клуб манфаатларига мос деб ҳисоблаймиз", - дейди улар ўз баёнотида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+