platina.uz
Спорт

Хаби Алонсо "Реал" мураббийлигидан истеъфога чиқди

Томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишга қарор қилишган. Бир кун аввал жамоа азалий рақибига қарши баҳсда ютқазганди.   

Хаби Алонсо "Реал" мураббийлигидан истеъфога чиқди

"Реал" клуби мураббий Хаби Алонсо истеъфога чиқди.

Мадрид клуби эълон қилган баёнотга кўра, томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишга қарор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Реал" Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ла Лигада эса мадридликлар 19 турдан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда боришмоқда ва пешқадам "Барса"дан 4 очкога ортда қолишяпти.

Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзида Карло Анчелотти ўрнига "Реал" бошқарувига келган ва клуб билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаганди. Истеъфо сабаблари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Сўнгги хабарларга кўра, жамоанинг собиқ ҳимоячиси ва шу вақтгача "Кастиля" жамоасини бошқариб келаётган Альваро Арбелоа "Реал" бошқарувини ўз қўлига олган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid