platina.uz

Ўзбекистон Тайвандаги сайлов бўйича баёнот билан чиқди

Оролдаги сайловларда Хитой хушламайдиган номзод ғолиб бўлганди. 

Сиёсат
15 январь, 13:27
Ўзбекистон Тайвандаги сайлов бўйича баёнот билан чиқди

Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги сайловлар хусусида баёнот берди.

Унда айтилишича, Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

“Ягона Хитой” тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди" дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловларида АҚШ билан яқинлашиш тарафдори Лай Циндэ ғалаба қозонди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+