Самарқанддаги боғда ёнғин чиқди
Дастлабки маълумотларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн. сўмни ташкил этади.
Жамият
14 январь, 16:39
13 январ куни Самарқанд вилоятида жойлашган "Зарафшон" миллий табиат боғининг "Олмазор" маҳалласи ҳудудида жойлашган қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ҳолат бўйича ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн. сўмни ташкил этади.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.