platina.uz

Лондонда пичоқбозликка қарши кампания бошланди

Таниқли актёр Идрис Элба ҳам ушбу флешмобга қўшилиб, ҳукуматни мачете ва ханжарларни тақиқлашга чақирди.

Жаҳон
10 январь, 13:45
Лондонда пичоқбозликка қарши кампания бошланди

Таниқли актёр Идрис Элба Британия ҳукуматини ёшларнинг пичоқбозлик қурбони бўлишини тўхтатиш учун мачете ва тишли "зомби" пичоқларини тақиқлашга чақирмоқда.

Лондонда туғилган машҳур юлдуз Парламент биноси ташқарисида "Келажагингни тўхтатма" акциясида намойишчилар билан бирга, пичоқланганларнинг кийим ва пойабзаллари билан суратга тушди.

Қурол назорати бўйича қатъий қонунларга эга Буюк Британияда ҳар 10 қотилликдан тўрттаси пичоқ ёки ўткир асбоб билан боғлиқ. Британия шаҳарларидаги ёшлар иштирокидаги пичоқбозлик билан боғлиқ жиноятлар айниқса ташвишли тус олмоқда.

Лондонда 2023 йилда 21 нафар ўсмир ҳалок бўлган, улардан 18 нафари пичоқлаб ўлдирилган.

"Мен жим туролмайман, чунки бу шафқатсиз жиноятлар туфайли кўпроқ ёш ҳаёт қурбон бўлади", дейди Элба.

"Мактаб бошланиши билан жуда кўп ёшлар ўз синфдошларига бир умрга қўшилмайдилар ва жуда кўп оилалар севган фарзандларини йўқотдилар" дея нутқини якунлаган актёр.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+