platina.uz

Нукусда фуқаролар номаълум моддадан заҳарланди, қурбон бор

Мазкур ҳодиса юзасидан комиссия тузилган. 

Жамият
8 январь, 10:03
Нукусда фуқаролар номаълум моддадан заҳарланди, қурбон бор

Нукус шаҳрида икки нафар фуқаро номаълум этиологияли модда таъсирида заҳарланган ва улардан бири вафот этган. Бу ҳақда 6 январ куни эълон қилинган Нукус шаҳар ҳокими қарорида айтилади.

"Нукус шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисида"ги қарорга кўра, комиссия тузилди.

Комиссия воқеа жойига чиқиб, унинг сабабларини ўрганади, мутахассисларни жалб этиб, улардан ёзма хулосалар олади.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали телевидение орқали махсус кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва давр суҳбатлари ташкил этилади.

Олдинроқ Фарғонада бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+