АҚШда иккита алоҳида жиноятда айбланган сенатор тарихга кирди
Ню-Йорк жанубий округи федерал судига тақдим этилган 39 саҳифалик айблов хулосасида Менендез ва унинг рафиқаси порахўрликда айбланган.
Америкалик сенатор Боб Менендез ва унинг рафиқаси “пора олиш”да айбланмоқда.
Сенат фаолияти хулосасига кўра, 69 ёшли Менендез АҚШ тарихида биринчи маротаба иккита алоҳида жиноятда айбланган сенатор сифатида қайд этилди.
Ню-Йорк жанубий округи федерал судига тақдим этилган 39 саҳифалик айблов хулосасида Менендез ва унинг рафиқаси Надин Арсланян Ню-Жерси ишбилармонлари билан алоқаларида порахўрликда айбланган.
Бир йилдан узоқ давом этган тергов доирасида федерал прокурорлар Менендезнинг уйида тинтув ўтказди ва 100 минг долларлик иккита буюм топди. Олтин кумуш танга ва 480 минг доллар яширин нақд пуллар ҳам бўлгани маълум қилинди. Айблов хулосасида Менендез сенаторлик мавқеидан фойдаланиб, олтин ва нақд пуллардан ташқари, ноқонуний уй-жой ипотека тўловлари, тартибсиз иш учун товон пули ва ҳашаматли автомобил сотиб олиш каби коррупция билан шуғуллангани таъкидланди.
Бундан ташқари, сенаторга қарши олиб борилган суриштирувлар натижасида бу соҳа бўйича тажрибага эга бўлмаса-да, бутун АҚШ бўйлаб ҳалол сертификатини ўз зиммасига олгани аниқланди. Шунингдек, у тендерда ғолиб чиқиши эвазига “IS EG Halal” стартап компаниясидан пора олгани ҳам қайд этилган.
2019 йилда кўплаб компанияларнинг шартномалари бекор қинган бўлса-да, “IS EG Halal”нинг Миср билан бутун дунё бўйлаб ҳалол гўшт сертификатини олиш бўйича махсус шартномаси шубҳа уйғотди.
Тендернинг оммавий муҳокамасида “IS EG Halal” эгалари ва Менендезнинг рафиқаси дўст экани маълум бўлди ва Менендезнинг ҳар йили Мисрга миллионлаб ҳарбий ёрдамни маъқуллайдиган Сенат ташқи алоқалар қўмитаси раиси лавозимини эгаллаши эътирозли экани айтилди.
Хулоса қилиб айтганда:
- Сенатор пора олишда айбланди;
- “Пора олишда” айблангандан Менендез АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси лавозимини тарк этди;
- АҚШ Конгрессининг етакчи арбобларидан бири бўлган Боб Менендез олтин билан боғлиқ муаммога дуч келди;
- ФҚБ Миср разведкаси Менендез айбланаётган порахўрлик воқеасига алоқадор ёки йўқлигини текширмоқда.
Манхеттенда бўлиб ўтган судда Менендез ва рафиқаси адвокатлари орқали қўйилган айбловларни қабул қилмасликларини айтишди. Айблов хулосасида Менендез билан порахўрликда айбланган ню-жерсилик тадбиркорлар Фред Дайбес ва Хосе Урибе ҳам айбловларни рад этишди.
Менендез аввал ҳам порахўрлик ва коррупцияда айбланган эди. 2015 йилда уни Флоридадаги бир кўз шифокоридан 600 минг доллар олган, яна шахсий самолётда саёҳат қилиш ва Париждаги 5 юлдузли меҳмонхонада 3 турар жой учун долларлар ва кўпроқ совғалар қабул қилишда айблашганди.
2015 йилги айблов бўйича суд давом этаётганига қарамай, 2017 йил ноябр ойида ҳакамлар ҳайъати уни порахўрликда айблаган, фирибгарлик, фитна ват тил бириктириш каби айбловлар билан берк кўчага кириб қолганидан кейин ишни тўхтатишган ва айбловларнинг бир қисми судя томонидан рад этилганди.
Менендез ишни олиб борувчи судя кафиллик қилиши эвазига 100 минг доллар гаров эвазига озод қилинди.
Бундан ташқари, сенатор адвокати иштрокисиз хотинидан ташқари ишга алоқадор бошқа айбланувчилар билан, шунингдек, Конгрессдаги Сенат ходимлари, Ташқи алоқалар қўмитаси ходимлари ёки иш фактлари ҳақида шахсий маълумотга эга бўлган сиёсий маслаҳатчилар билан алоқа қилиши тақиқланади.
Айблов хулосасига кўра, Ню-Жерси штатининг демократ сенатори Менендез 10 йил ичида иккинчи маротаба коррупцияда айбланди.
2006 йилдан бери Ню-Жерси сенатори бўлиб ишлаган Менендез 2024 йилдаги АҚШ президентлик сайловларида Демократик партиядан яна Конгрессга номзодини қўйиши кутилмоқда.