platina.uz

Япон олими ўзбек тили бўйича янги дарслик чиқарди

Китоб лотин алифбосида чоп этилган. 

Жамият
7 январь, 10:40
Япон олими ўзбек тили бўйича янги дарслик чиқарди

Японияда ўзбек тили бўйича янги қўлланма чоп этилди. Лотин ёзувида чиқарилган 160 саҳифадан иборат китоб ўзбек тилининг грамматикасини ўз ичига олган 20 та кириш дарсидан иборат.

Дарслик муаллифи Токио чет тиллар университети ходими Хидака Синсуке саналади. Унинг фикрича, ўқувчилар дарсликдаги барча дарсларни тугатгандан сўнг, улар Ўзбекистонга таржимонсиз саёҳат қилишлари ва бизнес ташрифларини амалга оширишлари мумкин.

Оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш учун эса Синсуке аудио дарсларни тайёрлади.

Ушбу нашр яқин кунларда, яъни 29 январда сотувга чиқарилади.

Маълумот учун, Хидака Синсуке 2007 йилдан бери ўзбек тилини ўрганмоқда. 2014-2016 йилларда Ўзбекистон фанлар Aкадемиясида илмий тадқиқотлар олиб борган, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва "Ўзбекистон-Япония" марказида япон тилидан дарс берган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+