2024 йилда кутилаётган эҳтимолий шов-шувли воқеалар тақдим этилди
Россияда давлат тўнтариши содир бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
Politico нашри 2024 йил учун кутилмаган, аммо содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий воқеалар рўйхатини тақдим этди.
Eurasia Group сиёсий таваккалчилик консалтинг компанияси раҳбари Ян Бреммернинг фикрича, AҚШда президентлик сайловлари адолатли ва эркин ўтказилмаслиги эҳтимоли бор, чунки AҚШда сайловолди вазият кескин қизиб бормоқда. Сайловда Оқ уй раҳбари Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трампнинг манфаатлари ўзаро тўқнашмоқда.
Bulwark бош муҳаррири Чарли Сайкснинг фикрича, 2024 йилда бир неча кун давомида компютерлар, сунъий йўлдошлар ёки глобал банк тизимини зарарлаши мумкин бўлган глобал рақамли вирус пайдо бўлиши мумкин.
Politico билан суҳбатлашган экспертлар бу йил Хитой билан уруш ва Россияда давлат тўнтариши бошланиши мумкин, деган фикрни ҳам ўртага ташлаган.
Аввалроқ КХДР Жанубий Кореяга қарата 200 дан ошиқ снаряд отгани хабар берилганди. Экспертларга кўра, минтақада янги уруш ўчоғи юзага келиши мумкин.