platina.uz

Тошкентда чиқинди учун тўлов қарийб икки баробарга оширилди

Шаҳар ҳокимининг тегишли қарори эълон қилинди. 

Жамият
4 январь, 10:18
Тошкентда чиқинди учун тўлов қарийб икки баробарга оширилди

Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг янги нархлари тасдиқланди. Бу бўйича шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.

Ҳужжат билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2023 йил 29 ноябрдаги қарори тасдиқланди.

Унга белгиланишича, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун кўрсатиладиган хизматлар — аҳоли учун (бир киши бир ойда) 7500 сўм ҚҚСсиз (амалдаги нарх 4500 сўм).

Бу миқдор бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз 89 977 сўмни ташкил этади (амалдаги нархи 53 минг 986 сўм).

Нархлар қарор эълон қилинган кун, яъни 2024 йил 4 январдан амалга киритилади.

Аввалроқ, Сурхондарёда ҳам нархлар оширилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+