ҲАМАС етакчиси ўринбосари ҳалок бўлди
Портлаш оқибатида жами тўрт киши ҳалок бўлган.
Ливандаги портлашда ҲAМAС етакчиси ўринбосари ҳалок бўлди, ушбу зарбани Исроил амалга оширгани айтилмоқда.
Айтилишича, ҲAМAС етакчиси ўринбосари Солиҳ ал-Aрури Ливан пойтахти Байрут жанубида содир бўлган портлашда ҳалок бўлди.
ҲАМАС унинг ўлимини тасдиқлади.
Aл-Aрурий ҲAМAС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари бўлган, лекин айни пайтда гуруҳнинг ҳарбий фаолиятида ҳам муҳим ўрин тутган.
Ливан расмий матбуотига кўра, портлаш Ливан пойтахти чеккасида жойлашган ҲАМАС идораси яқинида содир бўлган. Исроил дрони идорага зарба бергани айтилмоқда.
Портлаш оқибатида жами тўрт киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Исроил Ғазодаги ҳужумлари сабаб БМТ Халқаро судига тортилиши мумкинлиги хабар берилганди.