Хитой Ўзбекистонга инвестиция киритишда Россияни ортда қолдирди
Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 139,1 трлн сўмни ташкил этган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 139,1 трлн сўмни ташкил этган, энг кўп инвестиция киритган давлат Хитой бўлиб қолмоқда.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами инвестиция ва кредитлар 59 трлн cўм миқдорида қайд этилган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор – мамлакатлар:
— Хитой – 20,5 фоиз
— Россия – 18,8 фоиз
— Туркия – 6,2 фоиз
— Саудия Арабистони – 8,5 фоиз
— Кипр – 4,3 фоиз
— Германия – 2,7 фоиз
— Швейцария – 2,5 фоиз
— Буюк Британия – 2 фоиз
— АҚШ – 1,9 фоиз
— Италия 0,5 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда энг юқори кўрсаткич Россияга тегишли эди. Ўша вақтда Россиянинг умумий улуши 20 ,3 фоизни ташкил этган.