Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди
У шу вақтгача "Ўзбекистон темир йўллари" АЖда ишлаб келган.

Атажанов Камал Атабаевич Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
К.Атажанов ушбу лавозимга тасдиқлангунга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.