"Ўзгидромет" кузда об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлигини эълон қилди

Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 33-38 даража бўлади.

Жамият
25 август 2023 йил
"Ўзгидромет" кузда об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлигини эълон қилди

Республика Гидрометеорология хизмати кириб келаётган куз фаслида кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим этди. 

Сентябр ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиб, 18-25 даражани ташкил этади.

Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 33-38 даража бўлади.

Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 13-18даражадан 8-13 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражадан 23-28 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда (меъёр 3-8 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 0,0-2 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-28 мм гача).

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин, жанубда эса ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Октябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида бўлиб, 10-12 даражани, жанубда 16-18 даражагачани ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиқгача ўзгариб туради, ой охирида 0-2 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 23-28 даража илиқдан 13-18 даража илиқгача ўзгариб туради.

Шимолда, ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража илиқдан 1-6 даража илиқгача ўзгариб туради, 0-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 20-25 даража илиқгача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп, шимолда ва жанубда баъзи жойларда меъёрдан кам (меъёр 12-26 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 3-11 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 27-70 мм гача).

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ноябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, 2-8 даража илиқни, жанубда 10 даража илиқгачани ташкил этади.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда, фақат республиканинг жануби-ғарбида бироз эҳтимоллик билан ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

Ноябр ойида ёғингарчилик меъёри 37-48 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 8-36 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 65-113 мм гача бўлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+