Ер аҳолиси август охирида ноёб ҳодисага гувоҳ бўлади

Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади.

Жаҳон
22 август 2023 йил
Ер аҳолиси август охирида ноёб ҳодисага гувоҳ бўлади

2023 йилнинг 30 августидан 31 августига ўтар кечаси Супер ой – тўлин Мовий Ой ҳодисаси бўлиши кутилмоқда. 

 Ушбу ҳодиса Тошкент вақти билан 20:23 да бўлиши мумкин. 

NASA маълумотларига кўра, супер Ой йилига тахминан 3-4 марта содир бўлади.

Супер Ой — бу астрономик ҳодиса бўлиб, у Ой тўлиши ва унинг Ерга энг яқин масофага келиш ҳодисалари бир вақтга тўғри келганда содир бўлади. Маълумки Ой Ер атрофида элипсга ўхшаш траекторияда айланади, яъни йил давомида ой икки марта ерга яқин келиб, икки марта ердан узоқлашади. Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+