АҚШ президенти Саида Мирзиёева ҳаракатларига баҳо берди
AҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
AҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. Forbes нашри мактуб матнини эълон қилди, унда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳақида ҳам гап боради.
Мактубда Байден Ўзбекистон Президентига икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирган. AҚШ президенти Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи ҳақида ҳам унинг оиладаги зўравонликка қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини тилга олади.
“Бундан ташқари, шу йил бошида қизингиз Саидани [Мирзиёева] Оқ уйда кутиб олиш биз учун шараф бўлди. Унинг фаоллиги ва сизнинг гендер ва оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш борасидаги дадил қатъиятингиз таҳсинга лойиқ», - деб ёзади AҚШ президенти.
Жо Байден ўтган йил давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик “янги чўққиларга кўтарилганини, жумладан, савдо ва сармоявий алоқаларимизни мустаҳкамлаш, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда биргаликда ҳаракат қилиш”ни таъкидлади.
Бундан ташқари, Байден ўз мактубида Шавкат Мирзиёевни сентабр ойи охирида Ню-Йоркда БМТ Бош Aссамблеяси сессияси очилиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё – AҚШ (C5+1) форматидаги биринчи саммитга таклиф қилган. Хатда айтилишича, Марказий Осиё давлатлари ва AҚШ президентларининг учрашуви 19 ёки 20 сентябрга белгиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!