Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимдан олинди

Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.

Жамият
28 июль 2023 йил
Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимдан олинди

Президент йиғилишида Ички ишлар вазири ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бунга тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги ва бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани  сабаб сифатида келтирилган. 

Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:

- жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;

- ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди. 

Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади. 

Аввалроқ, йиғилишда 15 та ИИБ бошлиғи  ва 5 прокурор ишдан олинганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+