Туркий давлатлар ўртасида янги футбол мусобақаси ташкил этилади

Йиғилиш иштирокчилари халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасида жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.

Спорт
21 июль 2023 йил
Туркий давлатлар ўртасида янги футбол мусобақаси ташкил этилади

Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўзаро янги футбол турнирини йўлга қўймоқчи.  18 июл куни Иссиқкўлда бўлиб ўтган футбол ассосиациялари раҳбарларининг йиғилишида бу масала муҳокама қилинган. 

Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи  матбуот хизмати хабар берди.

Унда ҚФИ президенти Медербек Сидиқов, Қозоғистон футбол федерацияси президенти Aдлет Барменкулов, Туркманистон футбол федерацияси президенти Aрслан Aйназаров ва Ўзбекистон футбол ассосиацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовлар иштирок этишди.

Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалари, қўшма лойиҳаларнинг асосий масалалари, шунингдек, инфратузилмани яхшилаш, кадрлар ресурсларини кўпайтириш ва етарли маблағ билан таъминлаш имкониятларини ҳам муҳокама қилган, дейилади хабарда.

Йиғилиш иштирокчилари халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасида жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.

Учрашув якунларига кўра, Марказий Осиёнинг туркийзабон мамлакатларида футболни ривожлантириш бўйича иш олиб борувчи ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+