Путин исёндан кейин Пригожин билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берган.
29 июн куни Владимир Путин исёнчи Евгений Пригожин ва "Вагнер" қўмондонлари билан учрашув ўтказди, унда 35 киши қатнашган. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берган.
Учрашув деярли уч соат давом этди, унинг тафсилотлари номаълум, дейди матбуот котиби.
"Унда Путин компаниянинг фронтдаги ҳаракатларига, шунингдек, 24 июндаги вазиятга баҳо берди. Президент қўмондонларнинг тушунтиришларини тинглади ва уларга ишга жойлашиш ва “жанговар фойдаланиш” бўйича кейинги вариантларни таклиф қилди”, дея тушунтирди Песков.
Қўмондонлар содир бўлган воқеалар ҳақидаги ўз версияларини тақдим этдилар, шунингдек, “улар давлат раҳбари ва олий қўмондоннинг содиқ тарафдорлари ва аскари эканликларини таъкидладилар”, дейди Песков.
Эслатиб ўтамиз, 24 июн санасида Россия қалтис ички вазият юзага келди. Пригожин бошчилигидаги ҳарбийлар Москвага юришини эълон қилди. Путин эса уларни "орқадан пичоқ уриш"да айблади. Охир-оқибат Беларус раҳбари Александр Лукашенко воситачилигида исён тўхтатилди.
Телеграмда кузатиб боринг!