Тошкентда бир эркак ўз жонига қасд қилди
Ҳолат бўйича текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.
Жамият
7 июнь 2023 йил
Тошкентда 1985 йилда туғилган эркак кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, воқеа 5 июнь куни соат 00.30 ларда содир бўлган.
Текшириш давомида 38 ёшли марҳум пластик ром ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлиги ва сўнгги вақтларда қарзлари кўпайиб кетганлиги сабабли тушкунликда юрганлиги аниқланган.
"Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Жиззахда 2005 йилда туғилган қиз ўзини юқори қаватли уйнинг томидан ташлаб юбориб, вафот этганди.