Йил бошидан буён 60 ёшдан ошган мингдан зиёд эркак турмуш қурди
Эркаклар орасида энг оммабоп никоҳ ёши 20-30 ёшга тўғри келган — 141 мингта.

Йил бошидан буён 60 ёшдан ошган 1 031 нафар эркак турмуш қурди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 172 мингта никоҳ қайд этилган.
Никоҳ қурган эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти:
20 ёшгача — 3 093 нафар;
20–30 ёш — 141 620 нафар;
31–40 ёш — 19 005 нафар;
41–50 ёш — 4 967 нафар;
51–60 ёш — 2 310 нафар;
61–69 ёш — 813 нафар;
70 ёш ва ундан катталар — 218 нафар.





