Энг кўп никоҳ тузилаётган ҳудудлар маълум қилинди
2025 йилнинг январ-апрел ойларида, республика бўйича 59 598 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилган? Статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-апрел ойларида, республика бўйича 59 598 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Никоҳлар сони бўйича Самарқанд ва Қашқадарё юқори ўринларни эгаллаган.
Қайд этилган никоҳларни ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Р. – 4 011 та
— Андижон вилояти – 4 422 та
— Бухоро вилояти – 3 809 та
— Жиззах вилояти – 1 974 та
— Қашқадарё вилояти – 6 352 та
— Навоий вилояти – 1 361 та
— Наманган вилояти – 3 710 та
— Самарқанд вилояти – 6 422 та
— Сурхондарё вилояти – 5 332 та
— Сирдарё вилояти – 1 391 та
— Тошкент вилояти – 4 355 та
— Фарғона вилояти – 5 648 та
— Хоразм вилояти – 5 514 та
— Тошкент шаҳри – 5 297 та.