Бўкада ўлган шахс қийноққа солингани тасдиқланди

Воқеага алоқадор 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди.

Жамият
5 июнь 2023 йил
Бўкада ўлган шахс қийноққа солингани тасдиқланди

Тошкент вилояти Бўка туманида терговга жалб қилинган шахс қийноққа солингани расман тасдиқланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича,  гумонланувчи шахснинг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бўка туманида бир қатор ўғирлик жиноятларини содир этишда гумонланиб, терговга жалб этилган шахс вафот этганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+