Журналистни сўккан шахсга иш очилди
Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида у жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан жамоат тартибини бузган.
Тошкентда МY-5 телеканали журналистини ҳақорат қилган шахсга нисбатан маъмурий иш очилган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар беряпти.
Уларнинг талқинига кўра, Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан журналист О.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.
Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирган.
Айтилишича, ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, журналист кўп қаватли уйда ноқонуний қурилиш бўйича тушган мурожаатни ўрганиш учун борганди.