platina.uz

МY5 журналистига зўрлик қилган шахс қамалди

Бугун очиқ суд мажлисида унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Жамият
5 июнь 2023 йил
МY5 журналистига зўрлик қилган шахс қамалди

МY5 телеканали мухбири Н.Тешаевга зўрлик қилган шахс М.Я. 5 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилинган.

Бугун очиқ суд мажлисида М.Я.га (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 5 июндаги қарорига кўра, М.Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси(майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан журналист Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган эди. Унинг иши судга оширилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+