Рубл "қуламоқда". Бу Ўзбекистон иқтисодига ҳам таъсир қилади

Маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга 14,5 млрд доллар пул юборилган.

Иқтисод
26 июнь 2023 йил
Рубл "қуламоқда". Бу Ўзбекистон иқтисодига ҳам таъсир қилади

Москва биржасида хорижий валюталар рублга нисбатан рекорд даражага кўтарилди. Бу ҳақда биржа сайтида маълум қилинган. 

26 июндаги савдо куни бошида доллар ва евро рублга нисбатан кескин мустаҳкамланди. Доллар курси 86,77 рублга, евро эса 94,8 рублга етди. 

Мазкур пастлашда "Вагнер" раҳбари Евгений Пригожин исёни ва унинг ортидан юзага келган вазият сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Рубл охирги марта 2022 йилнинг мартида, Россия Украинага ҳужум қилган дастлабки вақтларда шу миқдорда пастлаганди. 

Россия ўзбекистонликлар энг кўп меҳнат қиладиган хорижий давлат саналади. Россия давлат статистика порталига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга ишлаш мақсадида деярли 1,3 миллион хорижлик кирган. Уларнинг деярли ярми ўзбекистонликлардир.

Шунингдек, Россиядан хорижга энг валюта юборишда ҳам ўзбекистонликлар етакчи саналади.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга 14,5 млрд доллар пул юборилган. Қайд этиш жоизки, 2022 йилнинг иккинчи ярмида рублнинг мустаҳкамланиши кузатилганди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 26 июнь ҳолатида  1 рубл 136,51 сўмга тенг.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+