Аттракциондан йиқилганлар ўрта оғир аҳволда
Аттракцион назоратчиси фуқароларнинг хавфсизлик камари тақилганини текширмасдан, аттракционни ҳаракатга келтирган.
![Аттракциондан йиқилганлар ўрта оғир аҳволда](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2023-06-15_17-52-07.eab7e28c5319.webp)
Тошкентдаги "Анҳор-Локомотив" боғида аттракциондан йиқилган 2 фуқаро ҳолати ўрта оғир даражада, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ, яъни 12 июнь куни “Тегирмон” номли аттракционга учиш учун чиққан 24 ёшли эркак ва 29 ёшли аёл 7-8 метр баландликдан йиқилиб, тан жароҳати олишган эди.
Бош прокуратурага кўра, текшириш давомида аттракцион назоратчиси фуқароларнинг хавфсизлик камари тақилганини текширмасдан, аттракционни ҳаракатга келтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.