"Анҳор - Локомотив"да 2 киши аттракциондан йиқилиб тушди

Фуқаролар Чилонзор туманида жойлашган Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

Жамият
13 июнь 2023 йил
"Анҳор - Локомотив"да 2 киши аттракциондан йиқилиб тушди

Кеча, 12 июнь куни соат тахминан 22:10 лар атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Анҳор - Локомотив" кўнгилочар боғида 2 киши "Тегирмон" номли аттракциондан йиқилиб тушган.

Айтилишича, улар учиш чоғида хавфсизлик камарларини тақмаган. Миллий гвардия ходимлари уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

Тез ёрдам етиб келгач, фуқаролар Чилонзор туманида жойлашган Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+