Чилонзордаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тармоқларда Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани ҳақида хабар тарқалганди. Бош прокуратура ҳолатни назоратга олганди.
Жамият
5 май 2023 йил
![Чилонзордаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/%D0%91%D0%BE%D0%B3%D0%B0%D1%87%D0%B0.951ad5f94b22.webp)
Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тармоқларда тарқалганди. Тарқалган хабарларда ушбу ҳолатга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолгани қайд этилган. Директор эса буни “туҳмат” деб атаган.
Бош прокуратура мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.