platina.uz

Андижонда 152 мингдан ортиқ камбағал оила бор — ҳоким

Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятдаги вазият юзасидан ҳисобот берган.

Иқтисод
30 декабрь 2023 йил
Андижонда 152 мингдан ортиқ камбағал оила бор — ҳоким

Андижон вилоятида 152 мингдан ошиқ камбағал оила борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг 2023 йил 11 ойидаги ишлар юзасидан ҳисоботида айтилади.

2022 йил охирига кўра, вилоятда камбағаллик даражаси 17,5 фоиз бўлиб, 2023 йил охирида бу кўрсаткич 15,6 фоизни ташкил этилиши кутилмоқда, дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, 5 минг 434 ишсиз аҳолига 36,5 млрд. сўм субсидия берилган.

Берилган расмий маълумотга кўра, жорий йил 16 минг 183 оила камбағалликдан чиқарилган.

Ҳоким ҳисоботига кўра, ишсизлик 9,1 фоиздан 8,5 фоизга туширилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+