Янги йил байрами қорсиз ўтади

Бугун республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келмоқда.

Жамият
29 декабрь 2023 йил
Янги йил байрами қорсиз ўтади

"Ўзгидромет" тақдим этган маълумотга кўра, Янги йил байрами кунларида қор ёғиши кутилмаяпти. 

Бугун 29 декабрь куни республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келмоқда. Эрталаб республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бошланди.

Кун давомида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, куннинг иккинчи ярмида эса 0-5 даража илиққача пасаяди. Ёмғир ёғиши давом этади ва республика бўйича баъзи жойларда ёмғир қорга айланади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Эртага 30 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача пасаяди, кундузи 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.

31 декабрь ва 1 январ кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Бу йил ҳам, Ўзбекистон аҳолиси Янги йил байрамини қорсиз кутиб оладилар.

Кечалари совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 1 январга келиб 10-13 даража илиқга етади.

Қуруқ об-ҳаво 2 январда ҳам сақланиб туради, лекин бироз совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига кундузги ҳарорат 6-9 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда: 29 декабрь куни ёмғир ёғади, қорга айланади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди. Куннинг иккинчи ярмида ҳарорат 0-2 даража илиққача пасаяди.

30-31 декабрь ва 1-2 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат 30 декабрда кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ, 31 декабрь ва 1-2 январда кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади, 31 декабрь ва 1 январда кундуз кунлари 11-13 даража илиққача аста-секин кўтарилади, 2 январда 7-9 даража илиқ бўлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+