Парранда гўштига нол ставка қўлланилади
Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор ушлаб туриш бўйича президент фармони имзоланди.
Иқтисод
29 декабрь 2023 йил
2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг нол ставкаси қўлланилади.
Президент фармонига кўра:
- 0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207);
- кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари (ТИФ ТН коди 1512).
Шунингдек, президентнинг 2022 йил 31 майдаги фармони 1-иловаси ва 2023 йил 23 мартдаги фармони иловасида келтирилган товарларга импорт божхона божининг нол ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.