platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонга мол гўшти энг кўп Ҳиндистондан келтирилаётгани очиқланди

 2026 йилнинг январ-июн ойларида хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган. 
 

Ўзбекистонга мол гўшти энг кўп Ҳиндистондан келтирилаётгани очиқланди

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинаётгани бўйича маълумот берилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январ-июн ойларида хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар:

Ҳиндистон – 33,9 минг тонна

Беларус – 19,6 минг тонна

Қозоғистон – 10,6 минг тонна

Покистон – 4 минг тонна

Бошқа давлатлар – 4 минг тонна.

Таъкидлаш керак, ўтган 2025 йил давомида Ўзбекистонда 2 млн 988 минг тонна гўшт етиштирилди. Бу аввалги йилга нисбатан атиги 1,5 фоизга кўпроқ бўлди. Аҳолининг гўштга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистон хориждан гўшт олиб келишни ҳам сезиларли кўпайтирган. Жумладан, 2025 йилда 868,9 млн долларлик гўшт импорт қилинган бўлса, бу 2024 йилга нисбатан 70 фоизга кўпроқ бўлган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid