Четдан машина олиб киришга чеклов қўйиляпти
Бу бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Иқтисод
29 декабрь 2023 йил
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобил олиб келиши мумкин бўлади.
Жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобил импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.
Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳозирча лойиҳа бўлиб, қонунан кучга кирганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors онлайн шартнома беришни йўлга қўйган ва сайти киберҳужумга учраб, шартнома олиш имкони бўлмаганди.