platina.uz
Жамият

Электромобил сотиб олиш учун аҳолига паст фоизли кредитлар берилади

Қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр нархининг 300 сўмдан ошган қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади. 

Электромобил сотиб олиш учун аҳолига паст фоизли кредитлар берилади

Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили Давлат дастури лойиҳасига кўра, электромобилларни сотиб олишда қатор қулайликлар яратилади.

Жумладан, электромобилларни сотиб олиш учун аҳолига қуйидаги шартларда кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш:

– маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган электромобилларни сотиб олиш учун 12 фоизли;

– хориждан импорт қилинган электромобилларни сотиб олиш учун 16 фоизли банк кредитлари тақдим этилади.

Электромобилларни сотиб олиш учун ажратиладиган банк кредитлари фоизларининг ошган қисмини тижорат банкларига Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартибини жорий этиш кўзда тутилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитларни ажратиш, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ҳисобидан молиялаштириш амалиётини йўлга қўйилади.

Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларини аукционда бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб, такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар учун:

– белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма бериш;

– давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат бериш;

– ҳуқуқбузарлик ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этмасдан 1 миллион километр масофада такси хизматини кўрсатган фуқароларга “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини бериш амалиёти йўлга қўйилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid