Россия уруш бошидан бери Украинага қанча ракета учиргани айтилди
Бундан ташқари, жами 3700 дона ҳужумкор дрон зарбаси берилди.
Украина Қуролли Кучлари маълумотига кўра, уруш бошидан бери Россия Украинага 7400 та ракета учирди.
Ҳисоботга кўра, Россия 2022 йил 24 февралдан бери уруш пайтида Украинага турли турдаги 7400 га яқин ракеталарни учирган. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби Стратегик алоқалар департаменти (Стратком) хабар берди.
“Ушбу миқдорнинг учдан бир қисми С-300 ва С-400 ракеталаридир. Шунингдек, тахминан 900 дона "Искандер-М" баллистик ракеталари орқали зарба берилди. 48 та Кинжал ракетаси ҳам қўлланилган", дейилади хабарда.
Россия ракеталардан ташқари Украинага "шаҳед" типидаги 3700 га яқин ҳужумчи дронлари билан ҳужум қилган. Украина ҳарбийлари улардан 2900 га яқинини йўқ қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қора денгизда Россиянинг йирик кемасини портлатиб юборгани маълум бўлганди.