Украина Россиянинг йирик десант кемасини портлатиб юборди
Аввалроқ Қора денгиз флотининг флагмани “Москва” крейсери портлатилганди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олесчукнинг таъкидлашича, Россиянинг йирик “Новороссийск” десант кемаси Феодосия портида портлатиб юборилди.
Олесчукнинг Телеграм мессенжеридаги қисқа постидан хулоса қилиш мумкинки, зарба Украина авиацияси томонидан берилган.
“Россиядаги флот кичрайиб бормоқда. Бу сафар Россия Қора денгиз флотининг флагмани “Москва” крейсери ортидан “Новочеркасск” йирик десант кемаси йўқ қилинмоқда. Ҳарбий ҳаво кучлари учувчилари ва иштирок этган барчага миннатдорчилик билдираман”, деб ёзади генерал-лейтенант Олесчук.
Олесчук Украина самолёти фронтнинг энг яқин нуқтасидан тахминан 250 км узоқликда жойлашган Феодосияни қандай турдаги ракета билан урганига аниқлик киритмади.
Феодосия - Россия томонидан эгаллаб олинган Қрим ярим оролининг жануби-шарқидаги шаҳар. Украинанинг Севастополга бир қатор ҳужумларидан сўнг, Россия Қора денгиз флотининг баъзи кемаларини шу портга кўчирилди.
Россия томони Қрим яриморолидаги портлаш хусусида хабар берган, аммо десант кемаси ҳақида изоҳ бермади.
Куни кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Путинга Донецк яқинидаги Маринка шаҳри эгаллангани ҳақида ахборот берган.