Наманганда ер силкиниши кузатилди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км жанубий-шарқда жойлашган. 

Жамият
28 декабрь 2023 йил
Наманганда ер силкиниши кузатилди

Наманганда 3,2 баллик зилзила кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди. 

Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 28.12.2023 08:11 да (28.12.2023 йил, Гринвич бўйича 03:11 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 9 км.
Чортоқ туманида 2 балл, 11 км.
Косонсой туманида 2 балл, 16 км.

Аввалроқ Навоийда 4 баллик зилзила содир бўлганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+