platina.uz

Ким Чен Ин урушга тайёргарлик ҳаракатларини кучайтиришни буюрди

Жанубий Корея разведкаси Шимолнинг ҳаракатлари фонида фавқулодда режимга ўтган.

Жаҳон
28 декабрь 2023 йил
Ким Чен Ин урушга тайёргарлик ҳаракатларини кучайтиришни буюрди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин AҚШнинг “мисли кўрилмаган ҳийлалари” туфайли мамлакат урушга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини кучайтириши кераклигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг IX пленумида сўзга чиқиб, “курашнинг умумий йўналиши”ни белгилаб берди ва 2024 йилдаги “жанговар вазифалар” ҳақида гапирди.

Ўзининг якуний нутқида у КХДР армияси ва ҳарбий саноати олдига урушга тайёргарликни кучайтириш бўйича мақсадлар қўйди, дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу вазифалар “AҚШ ва унинг иттифоқчиларининг фитналари туфайли кескинлашган ҳарбий-сиёсий вазиятни чуқур таҳлил қилиш асосида” қўйилгани айтилган.

Ўз навбатида Жанубий Корея разведкаси Шимолнинг ҳаракатлари фонида фавқулодда режимга ўтган.

Аввалроқ Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказгани, бу Японияни жиддий ташвишга солгани хабар берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+