platina.uz

Жанубий кореялик таниқли актёр ўлик ҳолда топилди

У “Оскар”ни қўлга киритган “Паразитлар” филмида рол ижро этган.

Жаҳон
27 декабрь 2023 йил
Жанубий кореялик таниқли актёр ўлик ҳолда топилди

Жанубий Корея ижодкорлари ишлаган "Паразитлар" филми актёри гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда айбланганидан кейин ўлик ҳолда топилди.

Ли Сун Гюн 48 ёшда эди. У филмда Ким оиласи истиқомат қилган уй эгаси жаноб Пак ролини ижро этган.

Yonhap нашри хабарига кўра, актёрнинг жасади Сеул марказидаги паркда машина ичидан топилган, у уйида ўз жонига қасд қилиш тўғрисида хат қолдирган.

2019 йилда ишланган “Паразитлар” филми бир йил ўтиб “Оскар”ни қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, актёрга гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар туфайли Жанубий Кореяни тарк этиш тақиқланган эди. Маълум бўлишича, Ли Сун Гюн марихуана ва бошқа психотроп дориларни истеъмол қилиш бўйича полиция томонидан терговга тортилган.

Ли Сунг Кюннинг ўзи "Доктор Брейн" сериалидаги роли учун Эмми мукофотига номзод бўлган, шунингдек, "Биринчи "Шаҳзода" кафеси" сериалида, "Пхажу" ва бошқа филмларда рол ўйнаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+