platina.uz

Қамоқхоналарда телефондан фойдаланиш қоидалари ўзгарди

Вазир Пўлат Бобожонов тегишли буйруқни имзолади. 

Жамият
26 декабрь 2023 йил
Қамоқхоналарда телефондан фойдаланиш қоидалари ўзгарди

Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида телефондан фойдаланиш қоидалари ўзгаради. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тегишли буйруқни имзолаган.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги ички-тартиб қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича буйруққа кўра, маҳкумлар ишдан бўш вақтларида телефондан чексиз миқдорда сўзлашишлари, интернет тармоғига уланиш имкони бўлмаган, фото ва видео олиш имконияти бўлмаган қурилмалардан фойдаланишлари, посилка, йўқлов ва бандероллар олиши мумкин.

Шунингдек, улар пул ва қимматбаҳо буюмларни сақлашлари ва улардан чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин бўлади.

Маҳкумлар манзил колония раҳбарияти руҳсат берган ва ҳужжатлаштирилган телефон аппаратидан фойдаланади.

Шунингдек, озодликдан маҳрум этилганлар чекланмаган миқдорда қисқа учрашувлар ва йил мобайнида 24 марта узоқ муддатли учрашувлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади ва узоқ муддатли учрашувлар шароит бўлмаса, муассаса жойлашган шаҳар (туман)да ўтказилиши ҳам мумкин.

Мазкур буйруқ эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни ва ўзгаришлар ушбу иловада келтириб ўтилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+