platina.uz

Маҳалла фонди қисқаради, маҳалла уюшмаси тузилади

Mahalla телерадиоканали ДУК масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилади.

Жамият
25 декабрь 2023 йил
Маҳалла фонди қисқаради, маҳалла уюшмаси тузилади

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 21 декабрда қарор имзолаган.

Бу таклиф Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия, Kaмбaғaлликни қисқартириш ва бандлик вазирликларидан чиққан.

Маҳалла уюшмаси конференцияси уюшманинг юқори органи бўлиб, камида уч йилда бир марта чақирилади. Уюшманинг раиси кенгаш тақдимномасига асосан ҳудуддардан камида ун нафардан шаклланадиган делегатлардан (маҳалла раислари) иборат конференция орқали лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирликлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаларининг 320 та штат бирликлари қисқартирилиб, уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади.

Шунингдек, ёшларга тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жой ижара харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича ҳужжатлар ёшлар етакчиси томонидан шакллантирилади.

"Ёшлар дафтари" жaмғapмaлapи маблағлари ҳисобидан қўшимча қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:

  • чекка қишлоқ ва овулларда илм-фан, спорт, санъат ва маданият, китобхонлик йўналишларидаги тўгаракларни ташкил этиш учун зарур жиҳозлар харид қилиш;
  • ногиронлиги бўлган ёки бемор ёшларга зарур бирламчи тиббий анжомлар ва дори воситаларини ижтимоий ходим билан биргаликда харид қилиш.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги Mahalla телерадиоканали ДУК масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилади ва уюшма унинг ягона таъсисчиси этиб белгиланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+