"Бахти Ташкентский"нинг ўғли ҳам ушланди

ИИББ яна олти киши ушланганини эълон қилди. 

Жамият
24 декабрь 2023 йил
"Бахти Ташкентский"нинг ўғли ҳам ушланди

Тошкентда тезкор тадбирларда яна олти киши қўлга олинди,  улар орасида қонундаги ўғри "Бахти Ташкентский" нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ушланди

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, гумон қилинувчи тарзида жалб этилган:

1. 1996 й.т. Қудратуллаев Ихтиёр Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
2. 1994 й.т. Зафаров Бегзод Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1983 й.т. Жуманиязова Наргиза Рустамовна (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
4. 1975 й.т. Бадалов Джахонгир Джураевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 1-қисми);
5. 1978 й.т. Сулаймонқулов Шерали Рўзиевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
6. 1995 й.т. Турсунбоев Акмалжон Наримон ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  "Бахти Ташкентский"  шу ойнинг бошида ушланганди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+