Президент администрациясида бошқарма бошлиғи тайинланди
Олдинроқ кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов масъул лавозимга тайинланганди.
Жамият
23 декабрь 2023 йил
Давлетова Нозимахон Элдаровна Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу бўйича Президентнинг тегишли фармойиши эълон қилинган.
Ушбу тайинловга қадар Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввалроқ кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланганди.