Кинорежиссёр Администрацияга ишга ўтди
Тайинловга қадар у Давлат санъат ва маданият институти доценти эди.
Маданият
23 декабрь 2023 йил
Кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Давлат санъат ва маданият институти доценти, “Эзгу фильм” киностудияси бош режиссёри бўлиб ишлаган.
Унинг режиссёр сифатида "Уйланиш", "Омад", "Тундан тонггача", "Тилим қурсин", "Онам билмасин", "Дадам билмасин", "Асал ойи", “Исломхўжа”, “Илҳақ” каби филмлари бор.