Тошкент Кимё халқаро университети ректори вафот этди
У “Умид” жамғармаси орқали Буюк Британияда ўқиб келганди.
Жамият
21 декабрь 2023 йил
![Тошкент Кимё халқаро университети ректори вафот этди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/LVXVhfYEVn.eb7ad9196314.webp)
Тошкент Кимё халқаро университети ректори Жанпўлат Худойбергенов вафот этди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
У 1978 йил 10 мартда Нукус шаҳрида туғилган. 2000 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини, 2001 йилда “Умид” жамғармаси орқали Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган.
2010-2014 йилларда Тошкент молия институти “Ҳисоб ва аудит” факултети декани лавозимида ишлаган. 2014-2017-йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ишлаган.
2018 йилдан Ёджу техника институтининг ўқув ишлари бўйича проректори. 2019 йилдан Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти ректори лавозимида фаолият юритган.