АҚШга киришга уринган 119 ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Улар Мексика орқали мамлакатга кирмоқчи бўлган. 

Жамият
21 декабрь 2023 йил
АҚШга киришга уринган 119 ўзбекистонлик ортга қайтарилди

АҚШ ҳукумати АҚШга ноқонуний киришга уринган 119 нафар Ўзбекистон фуқаросини ўз ватанига депортация қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилган. 

Унга кўра, депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти АҚШга Мексика орқали етиб боришга ҳаракат қилган.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ушланган. 

Аввалроқ Тошкентдаги АҚШ элчихонаси  Мексика орқали АҚШга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар мамлакатга қўйиб юборилмай, қамоққа олиниши ҳақида маълумот берганди. 

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар бу мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.

 

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+