Ғазода бир кунда юздан ошиқ киши ҳалок бўлди
Эслатиб ўтамиз, 1 декабр куни ҳудудда яна уруш бошланди.
Жаҳон
2 декабрь 2023 йил

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги вақтинчалик сулҳ тугаганидан сўнг Ғазо секторида 109 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди анклав Соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Яна 100 киши жароҳатланган, дея қўшимча қилинади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабр куни Исроил қуролли кучлари ҲАМАСни вақтинчалик сулҳга амалга қилмасликда айблаб чиқди ва ҳарбий ҳаракатларни қайтадан бошлади. Ўзаро сулҳга 22 ноябр санасида эрилишганди. Музокараларда Қатар воситачиликни амалга оширганди.
Маълумотларга кўра, Исроил бир кунда Ғазога 200 дан ошиқ авиа ва артиллерия зарбаларини берган.