platina.uz

Экология Чодакдаги заҳарли сув бўйича чора кўриш учун сўров юборди

Сайтимизда Чодаккон бошқармаси фаолиятидан ҳосил бўлаётган заҳарли оқова сувлар аҳоли ичадиган Чодаксойга қуйилаётгани ҳақида ёзиб чиққандик.

Жамият
2 декабрь 2023 йил
Экология Чодакдаги заҳарли сув бўйича чора кўриш учун сўров юборди

Сайтимизда Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати Чодаккон бошқармаси фаолиятидан ҳосил бўлаётган заҳарли оқова сувлар аҳоли ичадиган Чодаксойга қуйилаётгани ҳақида ёзиб чиққандик.

Наманган вилояти экология бошқармасининг хабар беришича, Чодаккон ҳудудидан ўтган сув қувури носозлиги, тешилиб қолганини (ёки атай очиқ қолдирилгани суратда кўриниб турибди) аниқлашган.

Сув қувурини ямаб ёпишган, Чодаккон бошқармаси мутасаддиларига тушунтиришлар берилган.

Вилоят бошқармаси биз билан боғланиб, бу иш бўйича айбдорларга чора кўриш учун тегишли идораларга сўров юборилганини маълум қилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+